Telegram Group Search
Қайта тайёрлаш курслари: натижа куттираётгани йўқ

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда раҳбар судьялик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида икки ойлик қайта тайёрлаш курслари жорий этилганидан хабарингиз бор.

Шу мақсадда апрель ойида икки юз нафар судья тест синовларидан
ўтказилиб, энг юқори балл олган олтмиш нафари туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозими учун захирага олинган ва икки ойлик қайта тайёрлаш курсига жалб қилинганди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро суди судьяси Шаҳриддин Очиловга падари бузруквори Бекмурод Очиловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташаббус, мақсад ва дастлабки натижалар - сараланган судьяларнинг биринчи гуруҳи қайта тайёрлаш курсларини якунлади

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судья:

маслаҳатлашуви сирини ва ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга;

сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутати бўлишга;

сиёсий партия аъзоси бўлишга, уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, сиёсий партияларнинг тадбирларида иштирок этишга, бошқа сиёсий фаолият билан шуғулланишга;

ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, бундан судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолият мустасно;

шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга,
шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иштирок этишга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисобварақлар (омонатлар) очишга ва уларга эга бўлишга, нақд пул маблағларини ҳамда қимматликларни сақлашга. Бундай чеклов судьянинг эрига (хотинига) ва вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳам амал қилади;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишлари бўйича судда вакил бўлишга (қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно);

судда кўриб чиқилаётган масала юзасидан суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар ошкора мулоҳазалар билдиришга;

қонунга мувофиқ махфий ахборот жумласига киритилган, судьялик ваколатларини амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни судьялик ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ошкор қилишга ёки фойдаланишга ҳақли эмас.

Судьянинг зиммасида қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

("Судлар тўғрисида"ги қонун, 62-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергов судьялари: мақсад, эҳтиёж ва кутилаётган натижалар

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Жараён

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари якуний давлат аттестация синовларидан ўтмоқда.

2023-2024 ўқув йилида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлаш курсига 153 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, уларнинг 48 нафари жиноят ҳуқуқи, 47 нафари фуқаролик ҳуқуқи, 30 нафари иқтисодий ҳуқуқ ва 28 нафари маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича таҳсил олди.

Якуний давлат аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга тегишли диплом берилади ва улар илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун очиқ танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/07/11 02:54:57
Back to Top
HTML Embed Code: